| Категории раздела |
 | |
 |
| Мини-чат |
 |
|
 |
| Наш опрос |
 | |
 |
| Статистика |
 |
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0 |
 |
|
 |  |  |
 | Главная » 2013 » Сентябрь » 11 » Мавлуда, Феруза ва Паризода энди бир оила аъзолари
01:28 Мавлуда, Феруза ва Паризода энди бир оила аъзолари |
"RN Production” компанияси томонидан янги ўзбек кинокомедияси суратга олинди. Қайнона келин муносабатларига бағишланган ушбу сериал юз қисмдан иборат бўлиб, ҳозирча қайси режиссёр ва тасвирчилар томонидан суратга олинаётганлигидан тортиб, сериалнинг ишчи номигача сир тутиляпти. Мазкур комедисериалда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мавлуда Асалхўжаева, кўпгина салбий роллар ижрочиси Феруза Собитова ҳамда истеъдодли раққоса Паризода асосий ролларда намоён бўлишади. Сериалда айрим оилаларда учраб турадиган жиддий баҳс-мунозарали вазият ва ҳолатлар енгил танқид остига олиниб, киши юзига бир чимдим кулгу улашади.
Феруза Собитова:— «Ушбу комедик сериалимизда мен бош келин образини ижро этяпман. Менинг қаҳрамоним — жуда меҳрибон, ақлли, меҳнаткаш келин, яъни бу гал ижобий образдаман (кулади). Хонандамиз Мавлуда Асалхўжаева эса қайнонам ролида намоён бўлиб, келинларини тушунган, оқила, прокурор аёл тимсолида гавдаланади. Овсиним — Паризода эса қўлидан бир иш келмайдиган тантиқ, танноз келин ролини яратяпти. Тасвирга олиш жараёнлари албатта, ҳар биримиздан ўзига яраша катта масъулиятни талаб этяпти. Ўйлаймизки, ушбу долзарб мавзу асосида суратга олинаётган сериалимиз кўпчилик оилаларга, айниқса, қайнона келинларимизга манзур бўлади. Моҳичеҳра
|
|
Просмотров: 421 |
Добавил: DOSTON
| Рейтинг: 5.0/1 |
|  |
 |  |
 |  |  |
|
| Форма входа |
 | |
 |
| Поиск |
 | |
 |
| Календарь |
 | |
 |
| Архив записей |
 | |
 |
|